Index

“ECAP” лойиҳаси веб саҳифасига хуш келибсиз

Еразмус + нинг Олий таълим солиҳиятини кучайтириш бўйича Ка2 561590-EPP-1-2015-1-SK-EPPKA2-CBHE-JP “ECAP” лойиҳаси Словакия, Австрия, Чехия, Қозоғистон ва Ўзбекистон Олий таълим муассасалари ҳамкорлари билан консорциум асосидаги амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа атроф муҳит муҳофазаси ва ер бошқарувининг ажралмас қисми сифатида инновацион ўқув дастурлари орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларида ўзбек ва қозоқ олий ўқув юртлари талабаларига тегишли билим ва тушунчалар берилади. Шунингдек, ҳар иккала мамлакат олий ўқув юртларида ҳамда бошқа тегишли соҳаларда фаолиятни ташкил этиш даражаси бўйича жамоатчилик учун зарур хабардорликни ташкил этиш ва ривожлантириш орқали бошланади.

Ҳамкорлар билан алоқалар олдинги Еразмус Мундус ва Леонардо да Винчи лойиҳалари доирасида эришилган ижобий тажрибалар ва эксперт билимларига асосланади. Лойиҳа Словакиянинг Нитра аграр университети бош координатор ҳамда Австриянинг Вейнна табиий фанлар ва табиий ресурслар университети, Чехиянинг Прага Табиий фанлар уиверситети, Қозоғистоннинг Алмата шаҳридаги Қозоқ миллий аграр университети, Байтурсунов номидаги Костанай давлат университети, Ўзбекистоннинг А.Навоий номидаги Самарқанд давлат университети, Нукус шаҳридаги Бердақ номидаги Қорақолпоқ давлат университетлари ҳамкорлиги асосида 3 йил муддатга (2015 йил 15 октябрдан - 2018 йил 14 октябрига қадар) амалига оширилиши кўзда тутилган.